Жаҳон | 12:53 / 26.09.2018
13485
1 дақиқада ўқилади
Россия: АҚШ Европага жиддий босим ўтказмоқда
Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатлари Европага Россия билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлик учун жиддий босим ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.
«Босим жиддий. Бу биринчи кун рўй бермаяпти. Кўп йиллар мобайнида америкаликлар Европа мамлакатларига сафар қилиб, уларга ким билан ва қандай қилиб энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишни айтишмоқда. Бу мутлақо қабул қилинмайдиган сиёсий босимдир», - деди Грушко.
Унинг эслатишича, Европа қарорларни қабул қилишда доимо ўз мустақиллигини маълум қилиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой эркин савдо тизимини Россия билан бирга ҳимоя қилмоқчи экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024