Спорт | 10:40 / 26.09.2018
6607
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистонлик қизлар россиялик шахматчиларни мағлубиятга учратишди

Жаҳон шахмат олимпиадаси иккинчи турида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтаётган мусобақанинг рейтинг-фаворити ҳисобланган Россия терма жамоасини мағлубиятга учратди. 

Сешанба куни бўлиб ўтган учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 2,5:1,5 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дуранг натижалар учта ўйинда қайд этилди. Ғалаба келтирган очко қора доналарда ўйнаган Нодира Нодиржонова томонидан тақдим этилди, у мураккаб кечган ўйинда тажрибали Наталья Погонинани таслим этди.

Фото: uzchess.uz
Фото: uzchess.uz

Эркаклар терма жамоаси Украина терма жамоасига минимал ҳисобда мағлубиятга учради.

Фото: uzchess.uz

26 сентябрь куни эркаклар терма жамоаси учинчи турда Венгрия билан, аёллар терма жамоаси Индонезия терма жамоаси билан учрашади. 

Эслатиб ўтамиз, Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Яқуббоев, Никита Хорошев ва Саидали Йўлдошевдан иборат Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси илк турда Нидерландия антил оролларини мағлубиятга учратишди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева, Ирина Геворгян, Нодира Нодиржонова ҳамда Севара Боймуродовалардан иборат аёллар жамоаси эса Тринидад ва Тобаго шахматчиларини таслим этишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид