Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро Трампга жавоб қайтарди
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, у АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишга тайёрдир. Бу ҳақда у БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда РИА «Новости».
Бундан олдин Трамп Мадуро билан учрашишга тайёр эканини маълум қилганди.
«Мафкуравий, ижтимоий, тарихий фарққа қарамай, мен, автобус ҳайдовчиси, барча фарқларга қарамасдан, Венесуэла президенти Николас Мадуро Морос унинг қўлини сиқишга ҳамда икки томонлама ишлар ва минтақамиз мавзулари ҳақида гаплашиб олиш учун у билан музокаралар столига ўтиришга тайёрман», - деди Мадуро.
Аввалроқ, БМТ Бош ассамблеясида сўзга чиққан Трамп Венесуэладаги вазиятни «шармандали» деб атаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Венесуэлага босимни оширишга ваъда берганди.