Сенаторлар ​«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисидаги қонун​»​ни маъқуллади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, эндиликда 5 апрель, маъқулланган қонунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланди. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Ундан аввалроқ, Сенатнинг XIV ялпи мажлисида сенаторлар «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини ёқлаб овоз берган.​ ​