Конор Макгрегор бемор боланинг даволаниши учун аноним тарзда 10 минг евро хайрия қилди
Ирландиялик аралаш йўналиш бўйича жангчи Конор Макгрегор сепсис касаллиги ташхиси қўйилган ирландиялик беш ёшли Брайан исмли болакайнинг даволаниши учун унинг оиласига 10 минг евро берди. Спортчи бу ишни аноним тарзда амалга оширган.
Гап шундаки, пул ўтказилган краудфандинг сервисида хайрия қилганлар номи кўрсатилмайди. Аммо бирданига бунча пул ўтказилганлиги боланинг онаси Грэнни Маккалоуни ҳайратлантирган. У барча даволаниш харажатларини қоплаган бунча миқдордаги пулни ўтказган саховатли инсон кимлигини билиш учун сервисга мурожаат қилган. Маълум бўлишича, 10 минг евро Конор Макгрегор томонидан ўтказилган.
"Конор, биз сендан бир умр миннатдормиз. Ўғлим учун қилган бу яхшилигингни ҳеч қачон унутмайман. Сен ҳақиқий афсонасан", деб ёзди Грэнни Маккалоу ўз Twitter саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Лас-Вегасда Макгрегор ва россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида жанг бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024