Ўзбекистон | 08:10 / 29.09.2018
47850
2 дақиқада ўқилади

Нега GM Uzbekistan автосалон билан келишувни бекор қилди?

Фото: GM Uzbekistan

GM Uzbekistan "Шаҳрихон-Авто Равон" АЖ билан дилерлик келишуви бекор қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

“Келишувни бекор қилинишига дилерлик маркази томонидан тизимли равишда келишув шартларининг бузиб келиниши, GM Uzbekistan автомобиллари савдосида шаффофликнинг мавжуд эмаслиги, иш жараёнида коррупцияга йўл қўйишлик, автомобилларни сунъий бронлаш, харидорлар ўртасида талаб катта бўлган автомобилларни “ёпиқ гаражларда” сақланиши, расмий нархларнинг очиқ маълумот тарзида мавжуд эмаслиги, шартнома тузиш учун мавжуд бўлган автомобиллар ҳақида ёлғон маълумотлар берилиши, фаолият юритмайдиган колл-марказ, ходимларнинг дилерлик марказлари стандартларига номуносиблиги сабаб бўлди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, компания ана шундай қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўяётган дилерлик марказларини аниқлаш борасида ишларни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавтосаноат» GM Uzbekistan автомобилларига тузилган 10 181та ариза бекор қилингани ҳақида хабар берганди. 

Мавзуга оид