Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон раҳбари Франция ва Бельгияга бориши кутиляпти
Фото: ALLISON SHELLEY
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис келгуси ҳафта Франция ва Бельгияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қўшма Штатлар мудофаа маҳкамасининг сайтида маълум қилинган.
Маҳкама маълумотларига кўра, Мэттис Францияда «муҳим раҳбарлар» билан бир қатор учрашувлар ўтказиш ниятида.
Таъкидланишича, Бельгияда Мэттис НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этади.
Шу билан бирга, Брюсселда Пентагон раҳбари НАТО бўйича иттифоқчи давлатлардан келган ҳамкасблари билан учрашишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон уч давлатдан ядровий таҳдид борлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:24 / 14.02.2026
Пентагон дронларни электромагнит импулс ёрдамида ишдан чиқариш йўлини топди
16:03 / 14.02.2026
“Нилс” довули сабаб Европа жанубида уч киши ҳалок бўлди
16:12 / 10.02.2026
Мудофаа тизими, қирувчилар ва ракеталар: Киев–Париж ҳамкорлиги кучаяди
19:27 / 09.02.2026