Қатарлик хўжайинлар «ПСЖ» клуби ҳисобига 316 миллион евро маблағ ўтказиб беришди.
Le Parisien хабарига кўра, пуллар Неймар ва Мбаппе трансферидан сўнг, бюджетни барқарорлаштириш мақсадида ўтказиб берилган. Бу маблағлар молиявий фэйр-плейда инобатга олинмайди.
Шунингдек, УЕФА «ПСЖ» молиявий фаолиятини текшириш давомида бу пулларни ҳисобга олмайди. «ПСЖ» ўз бюджетини кредит олмаслик мақсадида тўлдириб олди.















