Жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу йиғилиш ўтказиладиган давлатларнинг географик жойлашуви ва иштирокчилар таркиби йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 48-мажлиси бўлиб ўтган эди.
Таъкидлаш керак, Мудофаа вазирлари кенгаши доирасидаги ўзаро ҳамкорлик минтақада мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг долзарб муаммоларига жавоб беришга имкон беради. Кенгаш МДҲнинг миллий ва жамоавий манфаатларига қўшилиш имконини берадиган ноёб платформа вазифасини ўтайди.
Навбатдаги йиғилиш “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида ўтказилади.
Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
05:04 / 29.09.20185 1011 мин















