Ўзбекистон | 09:59 / 29.09.2018
16392
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон МДҲнинг 2020 йилдаги саммитини ўтказиши мумкин

Фото: Кремль матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг 2020 йилда бўладиган навбатдаги саммитини Ўзбекистонда ўтказишга тайёр эканини тасдиқлади.

«Ташкилотимизнинг 2020 йилда бўладиган навбатдаги Саммитини Ўзбекистонда ўтказишга тайёр эканимизни тасдиқлаймиз», - деди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзлаган нутқида.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, дунёда рўй бераётган жадал ўзгаришлар, тобора авж олиб бораётган глобал таҳдид ва хатарлар шароитида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда ва ўзининг зарур тузилма эканини тасдиқламоқда. 

Унинг сўзларига кўра, ўтган йил Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги фаолиятида мутлақо янги босқични бошлаб берган.

«Ўзбекистон иқтисодиёт, энергетика, илм-фан ва инновация, жиноятчиликка қарши кураш каби соҳаларни қамраб олган ўндан зиёд тармоқ бўйича ҳамкорликка қўшилди», - деди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев МДҲдаги ҳамкорликнинг энг долзарб ва истиқболли йўналишларини маълум қилганди. 

Мавзуга оид