НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Македониянинг номини ўзгартириш бўйича референдум натижаларига баҳо берди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.
Македония номини ўзгартириш бўйича референдумда мамлакат фуқароларининг 90%дан ортиғи ушбу қарорни қўллаб-қувватлади, аммо сайловда иштирок этиш даражаси тахминан 35%ни ташкил этди - мамлакат қонунларига кўра, бундай кўрсаткич натижалари расман равишда тан олиш учун етарли эмас.
Столтенбергнинг таъкидлашича, Македония учун «НАТО эшиклари очиқ», аммо миллий жараёнларни охирига етказиб қўйиш керак.
«Мен референдумда «ҳа» деб овоз берилганини маъқуллайман. Барча сиёсий раҳбарлар ва партияларни ушбу тарихий имкониятдан фойдаланиш учун конструктив ҳамда масъулиятли ҳаракат қилишга чақираман», - дея қайд этиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кичик Жорж Буш Македония фуқароларига чақириқ билан чиққанди.












