Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги оммавий заҳарланиш. 90 киши шифохонага мурожаат қилган
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитар врачи Саидмурод Саидалиевнинг маълум қилишича, Қашқадарёда тўйда заҳарланиш ҳолати бўйича 28 сентябрь куни соат 20:00дан 29 сентябрь куни соат 19:30 гача 40 нафар, 29 сентябрь соат 20:00дан 30 сентябрь соат 13:00гача яна 28 нафар, 30 сентябрь соат 13:00дан кейин яна 22 нафар, жами 90 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига соғлиғидан шикоят қилиб мурожаат қилган, деб ёзади “Халқ сўзи”.
Олиб борилган текширишлар натижасида уларнинг овқатдан заҳарлангани аниқланиб, мурожаат қилганларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган. Улар жорий йилнинг 27 сентябрь куни Қарши шаҳридаги “Бахтли оила” тўйхонасида тўй маросимида турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини аралаш истеъмол қилиши туфайли соғлиғида ана шундай муаммоларга дуч келган.
Шундан сўнг Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус штаб ташкил этилган. Айни пайтда Республика санитария-эпидемиология назорати марказининг малакали мутахассислари ушбу штабга жалб этилиб, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди, беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида барча зарур дори-дармонлар захираси яратилган.
Республика бош давлат санитар врачи Саидмурод Саидалиевнинг айтишича, 2 октябрь соат 12:00гача тўйда овқатдан заҳарланган, касалхонада бўлиб турган 90 нафар фуқародан 48 нафарига уйига жавоб берилган. Айни пайтда яна улардан 42 нафари касалхонада даволанмоқда. Уларнинг ҳам аҳволи қониқарли, тез орада уйига жавоб берилади.
Тўйда қатнашган фуқароларни уйларига бориб, патронаж ўтказиш учун оилавий поликлиникалардан 108 нафар ва шаҳар ДСЭНМдан 40 нафар мутахассис жалб этилди. Натижада тўйда қатнашганлар орасида касаллик белгилари бўлган фуқаролардан 67 нафари фаол аниқланиб, шифохонага ётқизилди. Беморларни даволаш ва овқатдан заҳарланиш ҳолатлари профилактикаси юзасидан тадбирлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026