Қўлга олинган депутат нега пора талаб қилганини айтди
Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати Олимжон Тўхтаназаров Чуст шаҳри марказида аризачидан 500 АҚШ долларини олган вақтда, ашёвий далил билан ушланганди.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг махсус репортажида депутат нега пора талаб қилганини айтиб ўтди.
«Бу аёлнинг ишончига кириб туриб, ўша пулни олиб, ўзимнинг оилавий эҳтиёжимга ишлатмоқчи эдим. Чин кўнгилдан пушаймонман», - деди депутат.
Мазкур ҳолат юзасидан О.Тўхтаназаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олимжон Тўхтаназаров Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати, ЎзМТРК таркибидаги каналлардан бирида режиссёр бўлиб ишлаган. Ушбу депутат ижтимоий тармоқларда фаол бўлиб, жамият ҳаётидаги муаммолар бўйича, хусусан, коррупция масаласида ўзининг фикрларини билдириб келарди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024