Сентябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қанчага қимматлашгани маълум қилинди
Жорий йилнинг сентябрь ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,8%га кўтарилди. Умумий ҳисобда 9 ой давомида истеъмол секторида инфляция даражаси 8,1%ни ташкил этди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.
Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,9%, хизматлар эса 1,2%га таъсир кўрсатди.
2017 йил охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 7,4%га, хизматлар 10,1%га қимматлашди.
Йиллик инфляция таҳлили шуни кўрсатмоқдаки (жорий ойда ўтган йилнинг мос ойига нисбатан), жорий йилнинг январидан август ойига қадар инфляция даражаси босқичма-босқич пасайиш тенденциясига эга бўлган. Сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси ўсиш суратига қарамай, жорий йилнинг январь-июль ойларига нисбатан юқори бўлмади.
Жорий йилнинг сентябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 3,3%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3%, хизматлар 1,2%га қимматлашди. Йил бошидан нарх ўзгаришлари таҳлилига кўра 2018 йилнинг 9 ойи давомида гуруҳлар доирасида хизматлар ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан сезиларли даражада ошганлигини кўриш мумкин.
Кенгайтирилган ҳар бир гуруҳнинг ой давомида умумий истеъмол нархлари индексига таъсири шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг сентябр ойидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари ўсиши умумий инфляцияга 1,4 фоиз даражасида (кейинги ўринларда ф.д.) таъсир кўрсатган бўлса, бу вақтда ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар улуши фақатгина 0,4 ф.д. миқдорини ташкил этган.
Мавзуга оид
14:59
2024 йилда ўқиш учун хорижга кетган ўзбекистонликлар сони маълум қилинди
09:45
Ўзбекистонга даволаниш учун келган хорижликлар сони маълум қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024