31 октябрь куни Швециянинг Мальмё шаҳрида ёқимсиз таомлар музейи очилади. Бу ҳақда музей асосчиси Сэмюэль Вест маълум қилди, деб хабар бермоқда The Independent.

Нашр маълумотларига кўра, музейда, бошқа нарсалар билан бир қаторда, акуланинг ачиган гўшти, буқа гўшти, жуда кучли ва ёқимсиз ҳидга эга бўлган дуриан меваси ҳамда Италиянинг Сардиниясида машҳур бўлган қуртли пишлоқ тақдим этилади.

Вестнинг таъкидлашича, барча экспонатлар ҳақиқий бўлади, сабаби уларни кўриш «анча қизиқарлидир».

«Таиланддан ҳақиқий дурианни кўриш (унинг пластик нусхасидан кўра) анча қизиқ», - дейди музей директори.

Музейга кириш учун 185 Швеция кронаси миқдорида ҳақ тўланади.