Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖБ эксперти: солиқ тўловчига қонунбузар эмас, мижоздек муомалада бўлиш керак
Жаҳон банкининг солиқ солиш бўйича катта мутахассиси Ражул Авастининг фикрича, ҳар қандай солиқ тўловчига қонунбузар эмас, мижоздек муомала қилиниши керак. Бироқ, амалиётда аксинча, солиқ тўловчи бизнес вакилларига, гарчи нотўғри бўлса-да, қонунбузарлардек муносабатда бўлиш ҳолатлари кўп учрайди. Авасти Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган тадбирда шундай фикрларни билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Ражул Авасти “Ўзбекистондаги солиқ ислоҳоти – халқаро экспертлар қараши” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида солиқ ислоҳотларини амалга оширишда нималарга эътибор қаратиш, самарали ва рақобатбардош солиқ солиқ тизимини ташкил этиш учун нималар қилиш зарурлиги, турли даражадаги бюджетларга солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Унинг фикрича, солиқ ислоҳотларини ўтказишда горизонтал ва вертикал тенглик ҳамда адолат, самарадорлик ва рақобатбардошлик, солиқ кодексини соддалаштириш, тушумлар барқарорлигини таъминлаш муҳимдир.
“Горизонтал тенглик бир хил даромаддаги шахслар жамиятдаги ўрни қандай бўлишидан қатъий назар бир хил солиқ тўлашини таъминлаш билан бўлади. Вертикал адолат ва тенгликда, даромади кўпроқ фуқаро камроқ даромад олувчиларга нисбатан кўпроқ солиқ тўлаши талаб этилади”, - деди Ражул Авасти. Экспертнинг айтишича, айнан самарали солиқ тизими рақобатбардош ҳисобланади.
Умуман олганда, Авастига кўра, солиқ ислоҳотларини ўтказишда босқичма-босқичлик қоидасига риоя қилган маъқул, чунки бу ислоҳотлар жараёнида ҳам тузатишлар киритиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш имконини бериш қаторида солиқ бошқарувини солиқ сиёсатидаги ўзгаришларни ҳаётга татбиқ этишга тайёрлайди.
Жаҳон банки мутахассиси, шунингдек сифатли солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш қоидаларини ҳам тақдим этди. Унга кўра, солиқлар паст ставкада кенг солиққа тортиш базасига эга бўлиши даркор. Бунга солиқ имтиёзларини бекор қилиш зарурати сабабдир. Солиқдан қочиш ва бу борада коррупцияга йўл қўймаслик учун солиқ ставкасини камайтириш мақсадга мувофиқ. Солиққа тортишнинг соддалиги ва қулайлигини ошириш, халқаро савдога солинадиган солиқларни камайтириш шулар жумласидан.
Ражул Авасти Жаҳон банкининг Ўзбекистон Республикасидаги солиқ ислоҳотларига кўмаклашиш миссиясининг раҳбари ҳамдир.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
20:23 / 12.11.2025
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти мажлисида Тошкент декларацияси қабул қилинди
23:50 / 31.10.2025