У Душанбе шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) кенгашининг йиғилишида иштирок этади.

Россия ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, Кенгаш йиғилиши кун тартибига ШҲТ доирасидаги савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари киритилган.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ҳиндистон делегациялари раҳбарлари кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури, Ишбилармонлар кенгаши ва ШҲТ Банклараро бирлашмаси фаолиятини муҳокама қилишади

«Ҳукумат раҳбарлари ташкилот фаолиятининг турли жиҳатлари бўйича қатор қарорлар қабул қилишади, жумладан, унинг 2019 йилга бюджет тасдиқланади, Қўшма баёнот қабул қилинади. Шундан сўнг Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши кузатувчи давлатлар ва ШҲТ мулоқоти бўйича шериклар делегациялари иштирокида бўлиб ўтади», - дейилади ҳукумат хабарида.