Жаҳон | 14:39 / 04.10.2018
5089
3 дақиқада ўқилади

ОАВ: демократлар сайловлар олдидан Трамп ва Россия эҳтимолий келишувини ФҚБ билан муҳокама қилишган

Фото: REUTERS

АҚШ конгрессидан бўлган терговчилар гуруҳида ФҚБдаги юқори мартабали мулозимлар Демократик партия миллий қўмитаси адвокатлари билан учрашиб, ўша пайтда АҚШ президентлигига номзод бўлган Дональд Трампга нисбатан Россия ҳукумати билан тил бириктириш иши бўйича айбловларни муҳокама қилишганини тасдиқлашди. Бу ҳақда The Hill ўз манбасига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ФҚБ ва демократлар ўртасидаги учрашув 2016 йилги сайловлардан бир неча ҳафта олдин бўлиб ўтган ҳамда бу маҳкама кейинчалик кузатув ишлари олиб борилган Трампнинг маслаҳатчиси Картер Пейжга эътибор қаратишидан аввал юз берган. ФҚБ собиқ бош маслаҳатчиси Жеймс Бейкер 2016 йилда Демократик партия миллий қўмитасининг Perkins Coie хусусий юридик фирмаси адвокатларидан бири билан учрашган.

Хиллари Клинтон штаби ва Демократик партия миллий қўмитаси бу фирмадан Fusion GPS тадқиқотлик фирмаси ҳамда Британиянинг MI6 разведкаси собиқ агенти Кристофер Стилга маблағларни яширин равишда тўлаш учун фойдаланишган. Бу АҚШ президенти Дональд Трампга кейинчалик «рус досьеси» сифатида машҳур бўлиб кетган ҳужжатлар материалларини тайёрлаш учун қилинган, деб ёзади The Hill. Бу досьеда «тасдиқланмаган ва хом» маълумот мавжуд бўлган, унга кўра Трамп ҳамда Россия ҳукумати 2016 йилги президентлик сайловларига таъсир ўтказиш мақсадида тил бириктирган, деб эслатади нашр.

Бу маълумотлар АҚШ вакиллар палатасининг суд ва назорат қўмиталарида республикачиларнинг биргаликда ўтказилган суриштируви натижалари билан тасдиқланади, дея айтиб ўтди The Hill манбаси.

Нашрнинг қайд этишича, янги маълумот шуни англатадики, ФҚБда Трампга қарши Кристофер Стилнинг «рус досьеси» Демократик партия юридик фирмаси билан алоқадор бўлган, шунингдек, у Трампни президентлик сайловларида тор-мор этиш мақсадида тузилган.

Россия 2016 йилги сайловларда Трампнинг штаби билан тил бириктирилганини рад этиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп демократларни «жиноят партияси» деб атаганди.

Мавзуга оид