Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу йил 3 октябрь куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи муқаддам судланган Б.Х. Чилонзор 6-даҳа ҳудудида жойлашган ўрта мактаб ўқитувчиси Р.Э. исмли аёлга тегишли ичида 150 минг сўм пули ва 2 000 АҚШ доллари бўлган сумкасини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида Б.Х. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.












