Жаҳон | 00:44 / 05.10.2018
17272
1 дақиқада ўқилади

Оч каламушлар 8 мингта ноёб китоб билан “тановул қилди”

Фото: Thomas Kienzle / AP

Штутгарт университети кутубхонасида каламушларнинг тарқалиши 8 мингта ноёб китобга зиён етишига олиб келди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Кутубхона вакилларининг айтишича, жорий йил бошидан кемирувчилар минглаб, жумладан ўтган асрда чоп этилган китобларни кемириб ташлаган.

Кутубхона ходимлари бинода бундай кўп каламуш қўшни боғ сабабли пайдо бўлган, деб ҳисоблашмоқда. Таъкидланишича, боғга ташриф буюрувчилар уни чиқиндихонага айлантиришган.  

Университет каламушлардан қутулиш учун кутубхонада катта кўламли тозалаш ишларини ўтказишни режалаштирмоқда.  

 

Мавзуга оид