Китоб — инсонларни фикрлашга ўргатадиган, етуклик сари олиб борадиган энг яхши восита. Кўпгина мамлакатларда мутолаага чорлайдиган, китобнинг аҳамиятини акс эттирган ҳайкаллар талайгина.
Бу каби ҳайкаллар кутубхоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва дам олиш масканлари учун жуда яхши. Болалар кўпинча ўқишга эринади, айниқса технология асрида. Бироқ бу каби таъсирли визуал эслатмалар уларнинг эътиборини катталар айтганидан кўра кўпроқ жалб қилиши мумкин.
Очиқ китоб шаклидаги ўриндиқ
Ўриндиқ - биз деярли ҳар куни ишлатадиган безаксиз буюм. Аммо Болгария ўзига хос жой, чунки кўзни қамаштирувчи “Китоб ўриндиқлари” бор. Бу скамейкалар қоғоз китоблар шаклида яратилган.
Бу ўзига хос китоб скамейкалари Болгариянинг Бургас шаҳрида шунингдек, Лондон ва Манчестер атрофида жойлашган бўлиб, уларни боғларда, автобус бекатларида ва бошқа жамоат жойларида топиш мумкин.

Бу ўриндиқлар шиша толали хомашёдан ясалган ва юқори сифат стандартларига эга. Улар ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган бир нечта босма фольга қатлами билан лакланган.
Ушбу ўриндиқлар мижоз хоҳишига кўра ишлаб чиқилган, бунинг натижасида ҳар бири турли хил дизайнга эга.


Улардан қирғоқлар, автобус бекатлари ва боғлар каби жамоат жойларида, шунингдек, мактаблар, кутубхоналар ва музейларда фойдаланиш мумкин.
“Тушлик учун”
Сендвич еяётган ва китоб ўқиётган йигитнинг ҳақиқий ўлчамдаги бронза ҳайкали “Тушликка чиқиш” деб номланади. У Жанубий Каролина штати, Хилтон Хед оролидаги Ҳарбор Товн Маринада жойлашган.

“Замонавий китоб чоп этиш” ҳайкали (Der moderne Buchdruck)






















