Жамият | 15:21 / 05.10.2018
52551
1 дақиқада ўқилади

Samarkand City туристик зонаси қандай кўринишда бўлади? — фотожамланма

Самарқандда барпо этилаётган Samarkand City туристик зонасининг қурилишини 2019 йилнинг охиригача тугаллаш мўлжалланмоқда. Шаҳардаги Амир Темур ва Фирдавсий кўчалари оралиғида барпо этилаётган «Ипак йўли» меҳмонхона мажмуаси лойиҳаси ҳақидаги маълумотлар «Ўзбекистон стратегияси» журналида чоп этилди.

Жумладан, журналда мажмуанинг умумий ер майдони 118.086 м2, ўзлаштириладиган ер майдони 93.400 м2, 450 ўринли меҳмонхона ва 220 хонадондан иборат турар-жойлар бўлиши ҳақидаги маълумот келтирилган. Мажмуада, шунингек, савдо ва кўнгилочар муассасалар, жумладан, амфитеатр, боулинг клублар, караоке-барлар, кафе ва ресторанлар бўлади.

Samarkand City туристик зонасининг умумий кўриниши

«Ипак йўли» меҳмонхона мажмуасидаги Кириш дарвозаси ва Самарқанд майдони, шунингдек, Европа ва Хитой услубида барпо этиладиган кўчалар, турар-жой биноларининг кўриниши лойиҳаси ҳам тасвирланган.

Ҳудудга кириш ва Самарқанд майдони кўриниши
Хитойча Сиан кўчасининг кўриниши
Европа услубида барпо этиладиган майдон
Турар-жой мажмуаси
Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид