Ўзбекистонда сайловчилар ягона электрон рўйхатини тўлақонли жорий этишда тизимли муаммолар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини (СЯЭР) жорий этишга қаратилган Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратиш ҳамда уни шакллантириш ва ундан фойдаланишда идоралараро ўзаро ҳамкорлик тартибини регламентлашга доир чора-тадбирлар амалга оширилди.
Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими эксперимент тартибида 2017 йил декабрь ойида Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов давомида синовдан ўтказилди ҳамда хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан ижобий баҳоланди.
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил сайлов жараёнига СЯЭРни тўлақонли жорий этишни таъминлашга салбий таъсир кўрсатаётган қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатган, хусусан:
биринчидан, республика кўламида СЯЭРдан фойдаланиш амалиётининг мавжуд эмаслиги бир сайловчининг бир вақтнинг ўзида бир нечта рўйхатларга киритилишига олиб келмоқда ва «бир сайловчи – бир овоз» принципига тўлиқ риоя қилинишини таъминламаяпти;
иккинчидан, сайловчи-фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисида ҳаққоний бўлмаган ахборот фуқароларни тегишли сайловчилар рўйхатларига автоматик киритишда аниқликни таъминлаш имконини бермаяпти;
учинчидан, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрининг мавжуд эмаслиги, шунингдек, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестридаги эскирган ва манфаатдор идоралар томонидан фойдаланилмайдиган ахборот сайловчиларни участкалар бўйича тақсимлаш жараёнини автоматлаштиришга тўсқинлик қилмоқда;
тўртинчидан, сайлов участкаларининг замонавий компьютер ускуналари билан жиҳозланиши ва уларнинг интернет тармоғига уланиши даражаси пастлигича қолаётгани сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини бермаяпти;
бешинчидан, жойлардаги сайлов комиссиялари аъзоларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга доир билим ва кўникмалари даражаси пастлиги сайлов жараёнини рақамлаштириш ва автоматлаштиришда қийинчилик туғдирмоқда.
Мавзуга оид
21:49 / 08.11.2024
Ишчилар синфи исёни ёки муваффақиятсиз кампания? Ҳаррис сайловда нега ютқазди?
18:42 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: у америкаликларни қандай ишонтира олди?
18:18 / 07.11.2024
Имзо чекишни билмагани учун минглаб ёш америкаликларнинг сайлов бюллетени бекор қилинди
13:51 / 07.11.2024