Спорт | 13:13 / 06.10.2018
25781
3 дақиқада ўқилади

AIBA машмашаси. Россия бокс федерацияси бош котиби баёнот берди

Кўплаб давлатлардаги миллий бокс федерациялари раҳбарлари Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) билан боғлиқ вазиятда ва Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан уни тўғирлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича Россия томонининг позициясига қўшилмоқда. Бу ҳақда Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев «РИА Новости»га маълум қилди.

Кремлев жума куни ХОҚни AIBA янги раҳбари сайловларига аралашмасликка чақирди. 2017 йилнинг ноябрида AIBA ижро қўмитаси Чинг-Куо Вуни ташкилот президенти лавозимидан вақтинчалик четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Кейинчалик, уюшмани 11 йил бошқарган Ву истеъфога чиқди. AIBA вице-президенти вазифасини бажарувчи бўлиб Франко Фальчинелли ишлади, 2018 йил январь ойида Ўзбекистон вакили Ғофур Раҳимов ташкилот президенти вазифасини бажарувчи бўлди.

ОАВ маълумотларига кўра, Раҳимов AIBA раислигига ягона номзод саналади. АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бўйича департамент санкциялар рўйхатига Раҳимовни киритгач, ХОҚ номзодга унинг ушбу лавозимга ўз номзодини илгари суриши бокснинг олимпия мақомини сақлаб қолиш масаласига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

«Гап ХОҚ билан жанг ҳақида кетаётгани йўқ, бироқ биз жим ўтиришимиз керак эмас, - деди Кремлев. - Мен ҳеч кимни ҳақорат қилмадим, қоидалар бўйича позицияни билдирдим - Халқаро олимпия қўмитаси ва AIBA айнан шунинг учун ташкил этилган. Биз бузишимиз эмас, балки яратишимиз лозим. AIBA ҳозирда ёмон ҳолатда турибди, мен бундан қандай қилиб энг яхши йўл билан чиқиб кетиш ҳақида биргаликда ўйлаб кўришга чақирдим. Бу фақатгина менинг фикрим эмас, кўпгина миллий федерациялар бизнинг умумий позициямизни ифода этишимни сўрашди».

«Бизга таҳдид қилиш ва у ёки буни қилишни маслаҳат бериш нега керак? - дея қўшимча қилиб ўтди агентлик суҳбатдоши. - Бизнинг барчамизни, жумладан, ХОҚ қарши чиққан Раҳимовни ҳам Халқаро олимпия қўмитасига йиғиш яхшироқ бўлар эди. AIBA’даги барча муаммоларни очиқдан-очиқ муҳокама қилиб олиш зарур».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХОҚ Ғофур Раҳимовга 2018 йилги ўсмирлар Олимпия ўйинларига боришни тақиқлаганди

Мавзуга оид