Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Денис Истомин Қозоғистондаги мусобақада ғолиб бўлди
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этилган, соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ATP таснифидаги «Челленжер» мусобақасида ғолиб чиқди.
Истомин ҳафта давомида финалга қадар Португалия, Миср, Сербия ва Чехия вакилларини мағлуб этиб келди. Сўнгги баҳсда жаҳон рейтингида 103-ўринда бораётган Денис дунё рейтингида 201-ўринда қайд этилган сербиялик бошқа бир теннисчи Никола Милоевич билан баҳслашди. Деярли 3 соат давом этган баҳс 6:7, 7:6, 6:2 ҳисобларида ўзбекистонлик спотчининг фойдасига ҳал бўлди.
Ушбу чемпионлик орқали Истомин 80 рейтинг очкоси ва 7200 АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлди.
Мавзуга оид
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
01:22 / 19.01.2026
Винус Уилямс Australian Open рекордини ўрнатди
11:48 / 15.12.2025
Теннис: Раҳимова ва Тимофеевадан кейин Кудерметова ҳам Ўзбекистонга ўтди
19:00 / 08.12.2025