Ўзбекистон | 17:03 / 06.10.2018
30514
2 дақиқада ўқилади

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ҳам тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига қадар узайтирилганди

Маълумот учун, маҳаллий олийгоҳда белгиланган тўлов-контракти бир йил учун ўртача 8,2 миллион сўмдан бошлаб 12 миллион атрофида тўхтайди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида эса бу рақам 18-22 миллион атрофида белгиланган. 

Мавзуга оид