Индонезиядаги зилзила ва цунами натижасида ҳалок бўлганлар сони 1648 кишигача етди. Бу ҳақда Detik News маҳаллий расмийларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, бугунги кунда 563 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Қайд этилишича, жабрланганларнинг аниқ сони ҳали ҳам маълум эмас.
Аввалроқ, Индонезиядаги зилзила ва цунами натижасида 1558 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Таъкидланишича, зилзила оқибатида 2,5 мингдан зиёд одам жабр кўрган.















