Жаҳон | 12:00 / 07.10.2018
13616
1 дақиқада ўқилади

Интерпол президенти оиласи полиция ҳимоясига олинди

Фото: EPA

Интерпол президенти Мэн Хунвэйнинг йўқолишини тергов қилаётган Франция полицияси унинг оиласини ҳимоя остига олди.  

Франция ички ишлар вазирининг маълум қилишича, Хунвэйнинг оиласи Интерпол бош қароргоҳи жойлашган Лион шаҳрида кузатув остига олинган. Бунга Хунвэйнинг рафиқасига телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали таҳдидлар қилинаётгани сабаб бўлган.

Хунвэй 25 сентябрда юртига таътил олгани борганида изсиз йўқолган. У 1972 йилдан бери Хитой ҳукуматида турли лавозимларни эгаллаб келган.

ОАВнинг маълум қилишича, Интерпол раҳбари Хитой ҳукумати томонидан ҳибсда ушлаб турилибди. South China Morning Post нашрининг таъкидлашича, Хунвэй Хитойга келиши биланоқ сўроқ қилингани ушланган. Унинг йўқолгани ҳақида рафиқаси маълум қилган. 

Мавзуга оид