Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШга талаб қўйди
Фото: REUTERS
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Америка томонини қарама-қаршилик йўлидан бормасликка чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашувда Ван И мамлакатлар ўртасида сўнгги пайтларда савдо соҳасида қарама-қаршиликлар сони кўпайганига эътибор қаратди. Унинг қайд этишича, Хитой қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари, шунингдек, Хитой-Америка муносабатлари Қўшма Штатлар томонининг ҳаракатларидан зарар кўрди.
«Биз Америка Қўшма Штатлари нотўғри сўзлар ва ҳаракатлардан дарҳол тўхташини талаб қиламиз», - деди Ван И.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакатлар кескинлик ва қарама-қаршилик йўлидан бормаслиги керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео АҚШ Хитой билан қайси соҳада ҳамкорлик қилмоқчи эканини айтганди.
Мавзуга оид
11:04
АҚШ Навалний эпибатидин билан заҳарланганига шубҳа қилмаяпти
20:50 / 15.02.2026
АҚШ Ҳинд океанида яна бир танкерни ушлади
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026