Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири Султон Жумагулов 59 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси вакилига асосан хабар бермоқда.

«Маданият, ахборот ва туризм вазири Султон Жумагулов бугун тунда ҳаётдан кўз юмди», - деди у.

Таъкидланишича, у онкологик касаллик билан узоқ вақт давомида курашиб келган.

Шунингдек, Жумагулов республикада таниқли журналистлардан бири бўлгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон собиқ президентларининг дахлсизлиги ҳақидаги қонун конституцияга зид деб топилганди.