Спорт | 12:40 / 08.10.2018
8851
1 дақиқада ўқилади

Месси – кучли бешликдаги энг кучли «снайпер»

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Примеранинг 8-тури доирасида «Валенсия»га қарши кечган баҳсда (1:1) жамоасининг ягона голи муаллифи бўлди.

Аргентиналик футболчи 23-дақиқада Луис Суарес билан комбинациядан сўнг жарима майдони яқинидан туриб рақиб дарвозасини ишғол этди ва ҳисобни тенглаштирди.

Opta`нинг маълум қилишича, Месси Испания чемпионатининг охирги 10 та мавсумидан буён 57 та голини жарима майдони ташқарисидан туриб киритган. Бу кўрсаткич бўйича у Европанинг кучли бешлик чемпионатлари ичида етакчи футболчи бўлиб турибди.

Ла Лиганинг ушбу мавсумида 31 ёшли ҳужумчи 8 ўйинда майдонга тушиб, 6+4 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган.

Мавзуга оид