Жаҳон | 17:22 / 08.10.2018
7277
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Шотландия иккинчи референдумсиз Буюк Британия таркибидан чиқиб кетиши мумкин

Фото: Getty Images

Шотландия мустақиллик бўйича иккинчи референдум ўтказмай туриб Буюк Британия таркибидан чиқиб кетиши мумкин, бунинг учун минтақадаги ҳукмрон партия Британиядаги умумхалқ сайловларида муваффақиятли иштирок этиши лозим бўлади. Бу ҳақда Глазгода ўтказилган партия қурултойи вақтида Шотландия миллий партияси вакили Жоанна Черри Daily Telegraph нашрига айтиб ўтди.

Бироқ, мамлакат таркибидан чиқиб кетиш ҳақидаги қарор «демократик тадбир» ёрдамида қабул қилиниши керак, дея қўшимча қилиб ўтди депутат. Унинг сўзларига кўра, у референдум давомида қабул қилиниши шарт эмас, бу умумхалқ сайловлари каби бошқа бир «демократик ҳодиса» бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Жоанна Черри Буюк Британия қироличасининг Шотландия раҳбари бўлиши ва республикадаги давлат тизими шаклини ўзгартиришга ҳуқуқи бекор қилинишини қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ЕИ ва СССРни таққослаган вазирга жавоб берганди. 

Мавзуга оид