Самарқандда ҳайдовчини чалғитиб, автомашинасини ҳайдаб қочишди
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида шу йил 4 октябрь куни 58-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси У.Т. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасига номаълум шахс Янгиобод маҳалласи ҳудудида йўловчи сифатида ўтириб, Жума шаҳар Бўстон маҳалласи ҳудудига етиб келганларида номаълум шахс ҳайдовчига шу ердан “Сабина” исмли танишини чақириб беришини сўраган ва у автомашинадан тушган вақтида номаълум шахс автомашинани ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина 6 октябрь куни Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасидан техник соз ҳолда топилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Паст Дарғом туманида яшовчи муқаддам судланган И.Я. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
11:24 / 06.11.2024