Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Изсиз ғойиб бўлган журналист. Помпео Саудияга чақириқ билан чиқди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Саудия Арабистони ҳукуматини йўқолиб қолган саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчи билан боғлиқ ҳолатни жиддий текширувдан ўтказишга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» Давлат департаменти матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Помпео, шунингдек, Ар-Риёдни суриштирув натижаларининг ошкоралигини таъминлашга ҳам чақирди.
Таъкидланишича, Америка Қўшма Штатлари ва Саудия Арабистони Қошиқчининг йўқолиб қолиши бўйича вазиятни дипломатик каналлар орқали муҳокама қилишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп йўқолиб қолган саудиялик журналистнинг тақдиридан ташвишга тушганди.
Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, бу ҳолат «уни ташвишга солмоқда». Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда «ҳеч ким бу ҳақда ҳеч нарса билмайди».
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026