Жаҳон | 14:22 / 09.10.2018
21125
1 дақиқада ўқилади

«Қурбон ва жаллод ролини алмаштиришга уриниш». Литва Россиядан дарғазаб

Фото: BFL/Andrius Ufartas

Литва Россияга норозилик нотасини юборди. Бунга Россия ташқи ишлар вазирлигининг партизанлар қўмондони Адольфас Раманаускас-Ванагас ҳақидаги баёноти сабаб бўлди, дея маълум қилган мамлакат ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс. Бу ҳақда The Baltic Times хабар бермоқда.

«Тарихни қайта ёзиш ва қурбонлар ҳамда жаллодларнинг ролини алмаштиришга уриниш замонавийлик суратида оддий амалиётга айланиб бормоқда, аммо агар кимдир буни нормал меъёр деб ҳисоблайдиган бўлса, биз бунга қўшилмаймиз ва бундай ниятимиз ҳам йўқ», - дея айтиб ўтди Линкявичюс.

Унинг таъкидлашича, Раманаускас-Ванагас мамлакат миллий қаҳрамони бўлиб, қаршилик рамзи ҳисобланади. Вазирнинг билдиришича, унга қарши «асосланмаган айбловлар» қабул қилиб бўлмас нарсадир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Латвия Россияни киберҳужумларда айблаганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид