Жаҳон | 15:11 / 11.10.2018
7781
1 дақиқада ўқилади

Греция АҚШга ҳарбий базалар бўйича таклиф билан чиқди

Фото: Kathimerini

Греция Америка Қўшма Штатларига мамлакатда янги Америка базаларини барпо этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Kathimerini хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Грециянинг Александруполис, Ларисса и Волосида АҚШга қарашли қўшимча базаларни жойлаштириш таклифи Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис томонидан қабул қилиб олинган.

Греция мудофаа вазири Панос Камменоснинг сўзларига кўра, Афина Вашингтонни ягона стратегик шерик ва иттифоқдош сифатида кўради.

«Греция учун Америка Қўшма Штатлари нафақат Суд кўрфазида, балки Волос, Ларисса ва Александруполисда ҳам доимий равишда мамлакатдаги қуролли кучларни ривожлантиришлари муҳим», - дея маълум қилди Камменос.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша АҚШ ҳарбий базаси учун «миллиардлаб доллар» тўлашга тайёрлиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид