Жаҳон | 08:12 / 11.10.2018
17269
1 дақиқада ўқилади

Трамп Саудия Арабистонига қарши санкциялар қўллаши мумкин

Фото: REUTERS

АҚШнинг 22 нафар сенатори мамлакат президенти Дональд Трампга саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиб қолгани туфайли Саудия Арабистонига санкциялар жорий этилиши лозимлиги борасида қарор қабул қилишни сўраб расмий хат юборишди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Жамол Қошиқчи
Фото: REUTERS

Хат муаллифларининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳукумати Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича текширув бошлаши мумкин. Бироқ, бу ҳақдаги қарор давлат раҳбари томонидан қабул қилиниши лозим. Ушбу текширувлар натижасида Ар-Риёдга нисбатан санкциялар жорий қилиниши эҳтимолга яқин.

«Биз шуни кутмоқдамизки, сиз ўз қарорингизни қабул қилишда барча тегишли маълумотларни, жумладан, Саудия Арабистони юқори мартабали мулозимлари билан боғлиқ барча ҳолатларни ҳам ҳисобга оласиз», - дейилади президентга юборилган хатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик сенатор Ар-Риёдга қурол етказиб беришни тақиқлаш билан таҳдид қилганди.

Мавзуга оид