Ўзбекистон | 14:24 / 11.10.2018
12853
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда умуртқа деформацияларини хирургик даволаш учун қурилма яратилди

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти мутахассислари томонидан умуртқа шикастланишлари ва касалликларини даволашда қўлланиладиган қурилма яратдилар. 

Қурилма умумий ўқ бўйлаб ҳаракатлана оладиган қилиб уланган иккита таянчдан ташкил топган бўлиб, тишлар билан таъминланган. Ҳар бир таянч учи ташқи томондан П-симон пластина билан бикр уланган, таянчлардан бири резбали стержень кўринишида бажарилган ва фиксацияловчи гайка билан таъминланган, иккинчи таянч ички ўқ бўйлаб резьбали ковак цилиндр кўринишига эга, бунда тишлар П-симон пластиналарнинг ташқи юзасида бажарилган, ичи бўш таянчда эса ўрнатиш калити учун кесик бажарилган.

Муаллифлар Шоҳайдар Шотурсунов, Санжар Қўчқортоев, Рустам Мусаев, Комил Қорақулов ва Суҳроб Солиевга ушбу қурилма учун фойдали модель патенти берилди.

Мавзуга оид