Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбеков рус тилининг расмий мақомини маънавий бойлик деб атади
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг фикрича, мамлакатнинг барча фуқаролари қирғиз тилини билиши керак, бироқ, шу билан бирга, рус тилини ҳам асраш лозим. Бу ҳақда у бугун МДҲга аъзо мамлакатлар ўқитувчилари ва таълим соҳаси ходимларининг бешинчи қурултойи очилишида маълум қилди, дея хабар беради «24.kg».
Унинг сўзларига кўра, кўпмиллатли Қирғизистонда таълим орқали турли маданият ва тиллар, этник ва диний жамоалар ўзаро уйғунлашади. Шу билан бирга, давлат аҳамиятига молик вазифа - мамлакатдаги барча фуқароларнинг қирғиз тилини билиши.
«Қирғизистон - фуқаролар Пушкин ва Достоевский тилида эркин сўзлашадиган мамлакатлардан бири. Биз буни жамиятимизнинг маънавий бойлиги деб ҳисоблаймиз. Менинг фикримча, биз бу бойликни ҳимоя қилишимиз ва кўпайтиришимиз керак», - деди президент.
Қирғиз тили, Қирғизистон давлат тили сифатида, миллий бирдамлик вазифасини бажариши керак, дея таъкидлаб ўтди у.
«Қирғизистонда тилларни сақлаш ва ривожлантириш, мамлакатимизда яшаётган барча миллатларнинг анъаналари учун барча шароитлар яратилган. Конституциямизда фуқароларимизнинг давлат, расмий ва жаҳон тилларидан бирида сўзлашиши принципи мустаҳкамлаб қўйилган. Бизда рус тили расмий мақомга эга», - дея қайд этиб ўтди Жээнбеков.
Мавзуга оид
16:34
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026