Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда МДҲга аъзо давлат Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бошланди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон халқаро форумлар саройида МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбойжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Йиғилиш давомида Марказий Осиёдаги вазият, халқаро терроризмга қарши курашиш йўлидаги устувор вазифалар, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, радиацион, кимёвий ва биологик вазиятни баҳолаш ҳамда назорат қилишда Бирлашган тизимнинг истиқболлари муҳокама қилинади ҳамда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдусалом Азизов ва Сергей Шойгу нималар ҳақида келишиб олгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
14:51 / 24.03.2026
Тошкентда кибержиноятлар жиноятларнинг ярмидан кўпини ташкил қилди
14:01 / 24.03.2026
Тошкентда ЯҲМ ўсиши бўйича Миробод етакчи бўлди
21:03 / 22.03.2026