Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 9 ой давомида ЙТҲ оқибатида неча киши ҳалок бўлгани айтилди
Фото: KUN.UZ
Ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиши туфайли 2018 йилнинг ўтган 9 ойи давомида 6236та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди ва унда 1 607 нафар инсон ҳалок бўлиб, 5 864 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу рақамларни 2017 йилнинг мос даври билан таққосланадиган бўлса, бугунга келиб йўл-транспорт ҳодисаларининг юз бериши ва унда жабр кўрган инсонлар сони камайишига эришилган.
Аммо бу натижалар бугунги кун талабларига тўлиқ монанд дея олмаймиз, чунки ҳали соҳада бажарилиши лозим бўлган кўплаб вазифалар бор. Улардан бири болалар иштирокидаги автоҳалокатларнинг тўлиқ олдини олишдир. Чунки, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида биргина болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари 968 тани ташкил этган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:04
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида 238 нафар ўқувчи машина бошқараётганида ушланди
10:33
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026