Жаҳон | 08:45 / 13.10.2018
12143
2 дақиқада ўқилади

Трамп Хейлининг ўрнига кимни тайинламоқчи экани маълум бўлди

Фото: Leah Millis / Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг Канададаги элчиси Келли Крафт номзодини мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига «жуда жиддийлик» билан кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Аввалроқ, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли тез орада истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилди. Кўплаб оммавий ахборот воситалари Америка президенти Хейлининг ўрнига кимни тайинлаши ҳақида фикр юритишди.

WSJ маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда энг яхши номзод Келли Крафтдир. Хусусан, Трамп у билан бир нечта учрашувлар ҳам ўтказди. Бундан ташқари, газетанинг таъкидлашича, Оқ уйда Крафтга катта ҳурмат билан қарашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига номзодлар маълум қилинганди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси собиқ ўринбосари Дина Пауэлл, Қўшма Штатлар президентининг қизи Иванка Трамп ва собиқ сенатор ҳамда демократ Жо Либерман, Никки Хейли истеъфосидан сўнг, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига номзодлар рўйхатига киритилди. Бундай ўзига хос рўйхат CBS News телеканали томонидан тузилган.

Мавзуга оид