Жаҳон | 17:50 / 14.10.2018
29902
2 дақиқада ўқилади

Эрон нефтига янги харидорлар топилди

Фото: AP Photo / Vahid Salemi

Эроннинг биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий АҚШ томонидан ислом республикасига нисбатан барча санкцияларнинг қайта тикланишига қарамай, Эрон нефтини сотиб олиш истагидаги янги ҳамкорлар пайдо бўлганини маълум қилди, дея хабар беради ISNA.

"Баъзи мамлакатлар Эрон нефтини сотиб олишни тўхтатган бир вақтда биз янги ҳамкорларни топдик. Бундан ташқари, биз амалдаги ҳамкорларимиз билан музокаралар ўтказдик", - дейилади Жаҳонгирийнинг баёнотида. 

Вице-президентнинг сўзларига кўра, Эрон нефти харидори бўлмаган кўплаб мамлакатлар айни дамда уни сотиб олиш йўлларини изламоқда. 

АҚШ президенти Дональд Трамп май ойида Вашингтон Эрон билан ядровий дастурга доир келишувдан чиқиши ҳақида эълон қилди. Трамп шунингдек Эронга қарши барча санкцияларнинг тикланиши тўғрисида маълум қилди. 

Халқаро воситачилар "олтилиги"нинг қолган аъзолари Хитой, Россия, Британия, Франция ва Германия АҚШнинг бу қарорига қарши чиқди. Ядровий келишувда қолган давлатлар компанияларни Эрон билан ҳамкорлик учун Америка санкцияларидан ҳимоялаш имконини берувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда. 

Мавзуга оид