13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ни Фармони эълон қилинди. Унга асосан, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилди ва республика ҳудудида энг кам ойлик иш ҳақи 202,730 сўм этиб белгиланди.
Энг кам ойлик маош миқдорининг оширилиши билан эндиликда Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт нархлари ҳам кўтарилади.
Бунинг сабаби, Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баёнига иловада тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлиши белгилаб қўйилган эди. Яъни ҳар сафар ЭКОИҲ ошганида ОТМ талабаси бўлиш баҳоси ҳам юқорилаб бораверади. Бунда икки муҳим жиҳатга эътибор қаратиш лозим.
Биринчидан, контракт нархидаги бу ўзгариш «суперконтракт» асосида биринчи босқичга қабул қилинган талабаларга дахлдор эмас.
Шу йилнинг март ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Янги таҳрирдаги ҳужжатнинг 18-бандига асосан, иш ҳақи ва стипендиялар миқдорларининг, энергия ресурслари, коммунал ва эксплуатация хизматларининг нархлари ва тарифлари ўзгариши муносабати билан оддий контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори ўқув йили давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин, аммо оширилган («супер») тўлов-контракт миқдори бундан мустасно.
Иккинчидан














