Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада икки ҳоким бир кунда ишдан кетди. Уларнинг ўрнига янги раҳбарлар тайинланди
15 октябрь куни Фарғона вилояти Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда икки ҳоким ишдан олинган.
«Kun.uz» манбаси хабар беришича, Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Шокирович Эркабоев ҳамда Фарғона тумани ҳокими Содиқжон Қодирович Имомалиев лавозимидан озод этилган.
Шавкат Эркабоев 2016 йилнинг 1 декабридан буён Фарғона шаҳри ҳокими сифатида ишлаб келаётганди, ундан олдинроқ 2012 йилдан 2016 йилгача Марғилон шаҳрини бошқарган.
Фото: Фарғона шаҳри ҳокимлиги
Содиқжон Имомалиев эса кўп йиллардан буён Фарғона тумани ҳокими лавозимида эди.
Манбанинг маълум қилишича, Шавкат Эркабоев шаҳардаги қурилиш ишларида йўл қўйган камчиликлари ҳамда 2018 йилги пахта мавсумидаги сусткашлиги учун ишдан олинган. Содиқжон Имомалиевнинг ишдан кетиши ҳам қишлоқ хўжалиги ишларига сусткашлик билан ёндашгани, хусусан, пахта теримига етарли миқдорда теримчи жалб эта олмагани туфайлидир.
16 октябрь куни Фарғона шаҳрига Равшан Раҳимжонов янги раҳбар (в.б) этиб тайинланган. У шу вақтгача коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Фарғона туманига Илҳом Носиров ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У 2017 йилнинг мартидан шу кунгача Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Фото: «Parliament.gov.uz»
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган селекторда ҳукумат раҳбари вилоят ҳокимларига 15 октябргача 10 нафар (туман ва шаҳар) ҳокимларни ишдан олиш бўйича тақдимнома киритиш ҳақида топшириқ берганди.
Мавзуга оид
08:45
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026