Light | 17:40 / 16.10.2018
9177
3 дақиқада ўқилади

Нима учун китобларни ўқиш тинглашдан яхшироқ?

Фото: Freepik

Аудиокитоблар ҳамма ерда бор ва қулай, бироқ маълумотни эслаб қолишни истасангиз- ўзингиз ўқинг.

Нима учун бизга китобларни тинглаш ёқади?

Китобларни фонографда тинглашни таклиф қилган Томас Эдисон ўзи томонидан ўйлаб топилган ўқиш шакли кенг тарқалишини тасаввур ҳам қилмаган бўлса керак. Аудиокитоблар тобора машҳурликка эришмоқда. Буюк Британиянинг ўзида савдодан тушган тушум 2013 йилдан 2017 йилгача 148 фоизга ўсди. АҚШ ва Канадада ҳам аудиокитобларни яратиш - даромадли бизнес. 2016 йилда сотилган нусхалар миқдори ўтган йилги кўрсаткич билан таққослаганда 21 фоизга ўсди.

Бу форматга бўлган талаб тушунарли. Аудиокитобларни тирбандликда қолганда, навбатда турганда ва уй ишларини бажариш вақтида тинглаш мумкин. Улар арзон, жавон ва сумкада жой эгалламайди. Уларни нашр этиш ҳам осон. Бундан ташқари, кўриш қобилиятида ўзгаришлар бўлган кишилар учун аудиокитоблар бадиий олам билан танишишнинг қулай усули бўлиб қоляпти.

Нима учун босма шаклни мағлуб этиб бўлмайди?

Бироқ аудиокитоблар босма китоблар ўрнини тўлиқ эгаллай олмайди. Уларда сурат ва жадвалларни тасвирлаш имконсиз. Баъзида мутолаа қилаётган кишининг ёқимсиз товуши сабаб матнни англаш қийин. Аудиокитобларни ўзлаштириш одатий мутолаага қараганда кўпроқ вақт олади.

Бироқ энг муҳими: китобни ўқиганда кўпроқ чалғиймиз ва маълумотни яхши эслаб қолмаймиз.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, китобни тинглаётганимизда онгимиз эътиборини бир ерга жамламайди. Матнни кўрмай туриб, камроқ нарсани эслаб қоламиз ва тарихга камроқ назар соламиз. Эътибор беринг: тажриба иштирокчилари параллел равишда бошқа ишлар билан шуғулланишмаган. Улар атайлаб китобга қулоқ солишган. Бироқ барибир чалғишган. Китоб ўқишни бошқа машғулот, масалан югуриш билан бирга амалга оширадиганлар ҳақида нима дейиш мумкин?

Аудиокитоблар устунликка эга бўлган ягона формат бу – видео. Лондон университети коллежи ва Audible компаниясининг ҳамкорликдаги тадқиқоти шуни кўрсатдики, тингловчи ҳикояга қулоқ солганида уни экранда кўргандан кўра кўпроқ англар экан. Бу юрак уришининг тезлашиши, тана ҳарорати ва терининг электр активлигининг ортиши орқали маълум бўлган.

Китобни қандай қилиб яхшироқ эслаб қолиш мумкин?

Агар вақтни тежаб, уни ёқимли ўтказишни истасангиз, бошқа ишлар билан шуғулланиш вақтида аудиокитоб тингланг. Бироқ матнни эслаб қолишингиз зарур бўлса, уни мустақил тарзда ўқинг. Яхшиси овоз чиқариб ўқиган афзал.

Янада самарали эслаб қолиш учун барчага маълум усуллардан фойдаланинг: керакли жойларнинг тагига чизинг, китобни дўстлар билан муҳокама қилинг, асосий фикрларни кўчиринг, ўқиганларингизни ҳаётда қўлланг. Ана ўшанда китоб ўқиш учун кетказилган вақт ўзини икки баробар оқлайди.

Мавзуга оид