Спорт | 12:16 / 17.10.2018
12193
1 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль»нинг 4 асосий футболчиси терма жамоа ўйинларида жароҳат олди

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Наби Кейта жароҳат туфайли сафдан чиқди.

Goal.com хабарига кўра, футболчи Гвинея терма жамоаси сафида Африка Миллатлар кубоги саралаши доирасида Руандага қарши ўйинда (1:1) жароҳатланган. Хавбек иккинчи  бўлим бошида майдонни тарк этишга мажбур бўлган, уни жамоадошлари майдон ташқарисига олиб чиқиб қўйишган, чунки стадионда замбил топилмаган.

Кейта яқин вақтлар ичида «Ливерпуль» базасига қайтади, шу ерда уни тиббий кўрикдан ўтказишади ва унинг сафга қайтиш муддати маълум бўлади. 

Жорий мавсумда 23 ёшли Кейта мерсисайдликлар сафида барча турнирлар доирасида 10 учрашувда майдонга тушган.

Бунгача «Ливерпуль»нинг 3 футболчиси терма жамоалар ўйинларида жароҳат олиб сафдан чиққанди — Муҳаммад Салоҳ (Миср), Садио Мане (Сенегал) ва Вирджийл ван Дейк (Нидерландия).

Мавзуга оид