Жаҳон | 00:15 / 18.10.2018
16256
1 дақиқада ўқилади
Ҳаити президентига суиқасд қилинди
Ҳаити президенти Жовенел Моизга номаълум кимсалар томонидан суиқасд қилинди. Моиз ушбу ҳужум оқибатида жабрланмаган, деб хабар берди Haiti Libre портали.
Моизга суиқасд Пон-Руж шаҳрида, Ҳаити давлати асосчиси ва унинг биринчи ҳукмдори Жан-Жак Дессалин вафотининг 212 йиллигига бағишланган тадбирда содир этилган.
Маълум қилинишича, Моиз Дессалин меъморий ёдгорлигига гул қўяётганда унга қарата ўт очилган. Моизнинг тансоқчилари уни хавфсиз жойга олиб кетишга муваффақ бўлишган.
Ҳужум оқибатида президент хавфсизлик хизматининг икки ходими яраланган. Воқеанинг қолган тафсилотлари маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
09:44 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди - манба
22:59 / 25.09.2024