Самарқанд шаҳри куни нишонланмоқда. Автобуслар йўловчиларга бепул хизмат қиляпти
Бугун, 18 октябрь эрта тонгдан шаҳар кўчаларидаги жарчиларнинг карнай-сурнай садолари барчани байрамга чорлади. Асосий тадбирлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Қуръон тиловат қилинди.
Фахрий қоровул саф тортиб, ҳарбий оркестр жўрлигидаги мусиқа садолари остида вилоят ва шаҳар жамоатчилик вакиллари, зиёлилар ҳамда ижодкор жамоалар Соҳибқирон ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
Университет хиёбони, вилоят мусиқали драма театри ҳудудларида мактабгача таълим, вилоят халқ таълими, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртлари, ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан кўргазмалар намойиш қилинмоқда.
18 октябрь - Самарқанд шаҳри кунининг оммавий сайил тарзида ўтиши, қолаверса, Самарқанд меҳмонлари ва самарқандликларга байрамга туҳфа ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон автомобиль транспорт агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси йўловчиларга имтиёз жорий қилди.
Байрам муносабати билан Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонидан Университет хиёбони бўйлаб вилоят мусиқали драма театригача бўлган масофада югуриш марафони ўтказилмоқда. Унда 300 нафардан зиёд кекса-ю ёш югурувчилар қатнашади.
Самарқанд шаҳри куни тадбирлари доирасида академик Яҳё Ғуломов номидаги археологик тадқиқотлар институтида “Зарафшон воҳаси жаҳон цивилизацияси тарихида” мавзуида республика илмий семинарининг 75-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Зарафшон воҳаси, жумладан, Самарқанд шаҳрининг уч минг йиллик тарихи, ушбу тарихдан сўзловчи музейлар фаолияти, кейинги йилларда ўтказилган археологик тадқиқотлар натижалари, қадимий Афросиёб шаҳарчасида синоатлари ҳақида маърузалар ўқилмоқда, тадқиқотлар бўйича мунозаралар бўлди.
Йиғилиш иштирокчилари Афросиёб тепаликларида олиб борилган археологик тадқиқотлар давомида топилган ноёб тарихий ашёлар Самарқанднинг юқори даражадаги сиёсий, диний ва ишлаб чиқаришдаги ҳаётини яққол ёритишини, сопол, шиша, тош, металл ва нақшлардан иборат бой тўпламлар эса Самарқанднинг моддий маданияти юксак бўлганини эътироф этди.
Самарқанд шаҳри куни байрам тадбирлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
11:14 / 24.09.2024
Самарқандда Трекер пиёдалар йўлакчасидан велосипедда ўтаётган 12 ёшли болани уриб юборди
19:35 / 09.09.2024
Самарқанд шаҳридаги кўпқаватли уйда газ портлади
12:56 / 05.09.2024