Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль: Вашингтоннинг ўзи ташаббус кўрсатмаяпти
Фото: Дмитрий Феоктистов/ТАСС
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Первий канал»даги «Большая игра» телекўрсатуви эфирида Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг янги саммити имкониятини изоҳлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Россия ва Америка етакчилари учрашувига тайёргарлик олиб борилмаяпти, сабаби Қўшма Штатлар бу борада ташаббус кўрсатгани йўқ.
«Биз Вашингтондан қандайдир ташаббус чиққанини кўрмадик, бизнинг америкаликлар билан муносабатларни яхшилаш истагимиз деворга бориб урилмоқда», - деди Песков.
Путин ва Трампнинг биринчи саммити шу йил 16 июлида Хельсинкида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия интернет-троллари америкаликларга Brexit ёрдамида таъсир кўрсатишга урингани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026
Сиёсатчи Дунцова Россияда эркин интернет учун «уйда норозилик» уюштиришни таклиф қилди
11:45 / 22.04.2026